АсосийЖамият

Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди

Вояга етмаганларга ноқонуний ва диний ташкилотларнинг рухсатисиз диний таълим берганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

'Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди'ning rasmi

Президент мамлакатда вояга етмаган шахсга махсус маълумотсиз ва диний ташкилотнинг рухсатисиз диний билим берганлик учун  жиноий жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Жиноят кодексининг 229-2-моддаси (диний таълимотларни ўқитиш тартибини бузиш) га ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонунга кўра, махсус диний маълумотга эга бўлмаган, диний ташкилот марказий бошқарув органининг рухсатисиз, диний билимларни хусусий ўқитгани учун жавобгарлик жорий этилади.  

Мазкур жиноят БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳозирги кунда фуқароларга, шу жумладан, вояга етмаганларга диний таълимотларни ўргатиш тартибини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача қамоққа олишга сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар