АҚШ ва Россия етакчилари Анкориждаги саммитда музокара олиб боради, дея маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левитт.
Унинг сўзларига кўра, учрашув ташаббуси Путиндан чиққан.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио 12 август куни бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарликни муҳокама қилди. Ҳар икки томон учрашув муваффақиятли ўтишига умид билдирмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский эса Трамп илгари тилга олган “ҳудудларни алмашиш” ғоясига қатъий қарши эканини айтди ва хавфсизлик кафолатларисиз бу масалани муҳокама қилиш мумкин эмаслигини таъкидлади.