АсосийЖамият

Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди

Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади.

'Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази дунёдаги етакчи илмий ва маданий муассасалар билан яқин ҳамкорлик олиб бормоқда. Шу ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Ислом санъати уйи Марказ очилиши доирасида ўтказиладиган кўргазмада намойиш этиш учун 13 та нодир ва қимматбаҳо экспонатни тақдим этди.


Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади. Улар ислом дунёси тарихи, маданияти ва Ўзбекистоннинг маънавий мероси билан узвий боғлиқ бўлиб, юртдошларимиз ва хорижий меҳмонларга бой тарихий хазина билан яқиндан танишиш имконини беради.


 Марказ илмий ходими Элёр Муллажонов таъкидлаганидек, экспонатлар орасида энг нодирларидан бири — Мамлуклар давридаги Муқаддас Каъба калитлари жездан ясалган, кумуш билан безатилган ва Қуръон оятлари ўйиб ёзилган ноёб асар ҳисобланади.


Кўргазмада намойиш этиладиган асарлар турли давр ва ҳудудларга мансуб бўлиб, улар орасида:


▪️
Ғазнавийлар давридаги қумган — ўйма нақшлар билан безатилган қуйма бронза намунаси;


▪️
Салжуқийлар давридаги сиёҳдон — тошдан ўйилган бадиий асар;


▪️
Илк ислом даври сопол лаганлари — ҳижрий IV–V асрларда яратилган;


▪️
Қуръон қўлёзмалари — Шарқий куфий ва насх хатда безакли нусхалар;


▪️
Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонуни” асаридан саҳифалар — 1549 йилдаги илк нашрдан;


▪️
Маҳмал — Каъба кисвасини ташишда ишлатилган маросимий ҳовлид;


▪️
Ҳазрати Иброҳим мақоми пардаси — Усмонийлар даврида тикилган ноёб асар;


▪️
Шахмат тошлари — ҳайвон суягидан ўйилган ўйин жиҳозлари;


▪️
Тарихий китоб муқоваси — олтин ва бўёқлар билан безатилган Марказий Осиё намунаси.

Мазкур ҳамкорлик нафақат ислом дунёси маданий меросини кенг тарғиб этади, балки Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, илм-фан ва санъат соҳасида тажриба алмашишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда “заправка” портлаб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:31

    Сурхондарёда “заправка” портлаб кетди

    Ҳозирда чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    'Кушербаев алимент тўламаяпти деган иддаолар ортидан судга тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Кушербаев алимент тўламаяпти деган иддаолар ортидан судга тортилди

    Собиқ депутат ушбу масала бўйича ҳозирча жамоатчиликка изоҳ бергани йўқ.

    'Пойтахтнинг 5 та кўчасида автомобиллар учун белгиланган тезлик 80 км/соатгача оширилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 12.08.2025 18:18

    Пойтахтнинг 5 та кўчасида автомобиллар учун белгиланган тезлик 80 км/соатгача оширилиши мумкин

    Ташаббус тирбандлик, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида илгари сурилмоқда.

    'ТДТУ: “Талабалар мажбуран ҳарбий ҳудудга юборилаётгани ҳақидаги хабар асоссиз”'ning rasmi

    Жамият 12.08.2025 16:53

    ТДТУ: “Талабалар мажбуран ҳарбий ҳудудга юборилаётгани ҳақидаги хабар асоссиз”

    Тошкент давлат тиббиёт университети ижтимоий тармоқларда тарқалган “талабалар мажбуран ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборилмоқда” деган хабарни рад этди.

    'Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди'ning rasmi

    Жамият 12.08.2025 15:14

    Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди

    Вояга етмаганларга ноқонуний ва диний ташкилотларнинг рухсатисиз диний таълим берганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    'Ўзбекистонликлар асосан неча ёшдан оила қуришаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 12.08.2025 15:00

    Ўзбекистонликлар асосан неча ёшдан оила қуришаётгани маълум бўлди

    2025 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 95 275 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.