Франциянинг шимоли-ғарбидаги Фламанвил атом электр станцияси фавқулодда тартибда фаолиятини вақтинча тўхтатди.
Сабаби эса кутилмаган — соҳилга оқиб келган кўплаб денизаналарнинг совитиш тизими фильтрларига тиқилиб қолганидир.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, бу ҳолат ядровий хавфсизлик нуқтаи назаридан хавф туғдирмаган.
Ҳозирда станцияда тозалаш ишлари олиб борилмоқда ва фаолият тез орада қайта тикланиши кутилмоқда.