АсосийДунё

Оқ уй Трампни нобел мукофотига номзод сифатида илгари сурди

АҚШ президенти Тинчлик бўйича нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилди.

'Оқ уй Трампни нобел мукофотига номзод сифатида илгари сурди'ning rasmi

Оқ уй 12 август куни расмий Instagram саҳифасида Дональд Трамп номзодини Тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сургани ҳақида маълум қилди. Эълонда “Президент Доналд Трамп – тинчлик Президенти” деган жумла келтирилган.

Трамп номзодини қўллаб-қувватлаганлар орасида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Камбоджа Бош вазири Хун Манет, Габон Президенти Брайс Олижи Нгема, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху, Руанда Ташқи ишлар вазири Оливе Ндуҳирахе ҳамда Покистон ҳукумати бор.

Маълум қилинишича, Камбоджа Бош вазири илгари Трамп номзодини нобел қўмитасига расмий хат орқали тақдим этган.

    Бошқа янгиликлар