АсосийЖамият

Андижонда яширин “майнинг ферма” фош этилди

Булоқбоши туманида жойлашган хонадонда ноқонуний криптовалюта қазиб олиш билан шуғулланган фуқаро ушланди.

'Андижонда яширин “майнинг ферма” фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Р. ва бошқалар “Ширмонбулоқ” маҳалласида 5 та майнинг қурилмасини умумий электр тармоғига ноқонуний улаб, 157,9 млн сўмлик электр энергиясини талон-тарож қилгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169 ва 278-9-моддалари асосида иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар