АсосийЖамият

“Уч қаҳрамон” бозоридаги ёнғин 74 млрд сўмлик зарар келтирди

Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида 11 август куни юз берган ёнғин оқибатида 137 нафар тадбиркор зарар кўрган.

'“Уч қаҳрамон” бозоридаги ёнғин 74 млрд сўмлик зарар келтирди'ning rasmi

Вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг маълум қилишича, ёнғиннинг сабаби бозор ҳудудидаги икки дўкон орасидан ўтган электр симларида юзага келган авария бўлиши мумкин. Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олган.

Расмий маълумотга кўра, ёнғин оқибатида А блокдаги 78 нафар, С блокдаги 11 нафар ва Е блокдаги 48 нафар тадбиркор зарар кўрган. Уларга тегишли жами 181 та дўкон ва 76 та бўш дўкон ёнғиндан талафот кўрган.

Туман ҳокимлиги зарар кўрган 165 та тадбиркорлик субъектини вақтинча фаолиятини давом эттиришлари учун бозор ҳудудидаги 63 та бўш дўкон билан таъминлади. Улар икки ой давомида ижара тўловидан озод этилди.

Ҳоким Зоир Мирзаевнинг айтишича, 15 августдан бошлаб тадбиркорлар бозорнинг ёнғиндан талафот кўрмаган қисмидаги бўш дўконларга жойлаштирилади, 17 августдан эса бозор фаолияти қайта бошланади. Вилоят прокуратураси эса 40 нафар терговчи иштирокида воқеа тафсилотларини аниқлаш ва ҳуқуқий баҳо бериш ишларини олиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ ва Туркияда ушланган, Интерпол қидирувидаги ўзбекистонликлар Тошкентга келтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:45

    АҚШ ва Туркияда ушланган, Интерпол қидирувидаги ўзбекистонликлар Тошкентга келтирилди

    Улар солиқдан бўйин товлаш, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа жиноятлар бўйича қидирувга берилган.

    'Ўзбекистонда чиқиндини қайта ишлаш ҳажми 5 фоизга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:18

    Ўзбекистонда чиқиндини қайта ишлаш ҳажми 5 фоизга етди

    Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш бўйича тақдимот билан танишди.

    'Самарқандда аёлларни ҳақоратлаган ходимга жазо қўлланилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:22

    Самарқандда аёлларни ҳақоратлаган ходимга жазо қўлланилди

    Ургутда маданият бўлими раҳбарига одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун жазо берилди.

    'Жиззахда 228 млн сўмлик акцизсиз тамаки маҳсулоти фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:10

    Жиззахда 228 млн сўмлик акцизсиз тамаки маҳсулоти фош этилди

    Аввал судланган шахс 6 минг қути “Esse change”ни сотиш пайтида ушланди.

    'Андижонда мактаб директори ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиб, ойликларини ушлаб қолаётгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:57

    Андижонда мактаб директори ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиб, ойликларини ушлаб қолаётгани айтилмоқда

    Олтинкўл туманидаги 21-мактаб ўқитувчилари ёзги таътил давридан қайтгач, дарсга эмас, балки мактаб ҳовлисида ўт юлиш ва таъмирлаш ишларига жалб қилинган.

    'Андижонда ноқонуний “майнинг ферма” фаолияти фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:04

    Андижонда ноқонуний “майнинг ферма” фаолияти фош этилди

    Булоқбоши туманида яширин крипто-активлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган фуқаро ва унинг шерикларига қарши жиноят иши қўзғатилди.