АсосийЖамият

Ўзбекистонда чиқиндини қайта ишлаш ҳажми 5 фоизга етди

Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш бўйича тақдимот билан танишди.

'Ўзбекистонда чиқиндини қайта ишлаш ҳажми 5 фоизга етди'ning rasmi

Сўнгги уч йилда соҳага 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди, 1 200 дона янги техника олинди, 200 га яқин тозалаш ва 290 та қайта ишлаш корхонаси иш бошлади.

Йилига 14 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлса-да, қайта ишлаш даражаси ҳозирча 5 фоиз.

Чиқиндидан энергия олиш лойиҳалари ҳам йўлга қўйилмоқда — хитойлик инвесторлар 6 вилоятда завод қурмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларга чиқинди техникасининг келиш вақти онлайн кузатилиши, мактаб ва боғчалардан экологик маданиятни ошириш чоралари белгиланди.

    Бошқа янгиликлар