“The Indian Express” нашрининг ёзишича, фожеда Киштвар туманининг Чосити қишлоғи яқинида юз берган. Мачаил Мата ибодатхонасига бораётган зиёратчилар кучли ёмғир ва тошқинлар сабабли ҳалокатга учраган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, 100 дан ортиқ жароҳатланганлар шифохонага етказилган, қутқарув ишларида армия ва фавқулодда хизматлар жалб этилган. Бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди воқеадан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатилишини ва қутқарув ишлари жадаллик билан олиб борилаётганини маълум қилди.
Қарийб икки ҳафта аввал Уттаракҳанд штатида ҳам шунга ўхшаш кучли ёғингарчилик оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 50 киши бедарак йўқолган эди. Мутахассислар бу мавсумдаги об-ҳаво шароитлари одатдагидан анча оғир кечаётганини қайд этмоқда.