АсосийДунё

РФда дронлар ҳужуми: Сизранда НПЗ ёниб кетди, Курскда қурбонлар бор

Россиянинг бир нечта минтақаларида BPLA ҳужумлари кузатилди.

'РФда дронлар ҳужуми: Сизранда НПЗ ёниб кетди, Курскда қурбонлар бор'ning rasmi

Тунги дрон ҳужумлари натижасида Самара вилоятида, хусусан, Сизрандаги нефть заводида ёнғин келиб чиққанини бир нечта Телеграм-каналлар видеолар орқали хабар қилди.

Вилоят губернатори Вячеслав Федоришев ҳудудга 13 та дрон уриниб кирганини ва улар йўқ қилинганини айтди, аммо НПЗдаги ёнғин ҳақида тўғридан-тўғри маълумот бермади.

Шунингдек, Курск вилоятида dron турар жой биносига уриб тушган. Расмий маълумотга кўра, ёнғин натижасида бир аёл ҳалок бўлган, яна 10 киши тан жароҳати олган. Ҳодиса Железнодорожний туманида рўй берган.

    Бошқа янгиликлар