АсосийДунё

Путин Ким Чен Ин'га мактуб ёзди

Россия етакчиси Шимолий Корея аскарларини "қаҳрамон" деб атади.

'Путин Ким Чен Ин'га мактуб ёзди'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга йўллаган мактубида Украинада Россия сафида жанг қилган кореялик аскарларни “қаҳрамон” деб атади. Бу ҳақда КХДР давлат агентлиги хабар берди.

Путин ушбу мактубни Кореянинг Япония мустамлакасидан озод этилган кун муносабати билан йўллаган. Унда Путин тарихда Совет армияси ва шимолий кореяликлар Японияга қарши бирга жанг қилганини эслатиб ўтди ҳамда “бугунги ҳамкорлик ҳам ана шу дўстлик ришталарига асосланганини” таъкидлади.

Путиннинг таъкидлашича, КХДР аскарлари 2024 йилда Россиянинг Курск вилоятидаги “украин босқинчиларидан” ҳудудни озод этиш операциясида фаол қатнашган. Россия томони маълум қилишича, 10 мингдан ортиқ шимолий кореялик ҳарбий Украина фронтига юборилган, улар орасида юзлаб қурбонлар бор.

Мактубни Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Ким Чен Инга шахсан етказган. Володин сўзларига кўра, Россия ўз юрти учун жонини фидо қилган Корея аскарларини ҳеч қачон унутмайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ақш ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:11

    Ақш ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи

    Ал-Ақсо “кўп динли марказ”га айлантирилиб, яҳудийлар учун кенгроқ киришни режалаштирмоқда.

    'Россия Киевга зврбалар билан таҳдид қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:01

    Россия Киевга зврбалар билан таҳдид қилмоқда

    Россия қўшинлари хорижий фуқароларни Киевни тарк этишга чақирди.

    'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 17:07

    Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

    Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.

    'Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 15:43

    Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали кузатилади

    Асосий эътиборни ҳужжатларсиз ишлаётган мигрантларни ёллаётган иш берувчиларга қарши курашга қаратмоқда.

    'Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 15:36

    Конгода Эбола хавфи ортиб бормоқда

    Эбола вируси тарқалиши оқибатида вафот этганлар сони 204 нафарга етди.

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 12:35

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.