АсосийЖиноят

Яна бир мансабдор пора билан қўлга олинди

У 5000 АҚШ доллари ҳамда “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилаётган пайтида ушланган.

'Яна бир мансабдор пора билан қўлга олинди'ning rasmi

Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати Даракчи.уз га маълум қилди.

Унга кўра, мансабдор ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16 Pro” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 23.02.2026 13:26

    “Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди

    “Ўзавтойўлбелги” ДУКнинг 3 нафар мансабдори турли моддалар бўйича айбланиб, суд жараёни бошланди.

    '“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 13:52

    “Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида “бишкеклик маньяк” номи билан танилган Қумарбек Абдиров ўлик ҳолда топилди.

    'Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 02:26

    Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди

    Сурхондарё вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолат бўйича далолатномани ўзгартириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди.

    'Отасини аёвсиз калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жиноят 16.01.2026 06:52

    'Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 16:18

    Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда

    Ҳодиса бир неча ой аввал мактабдан ташқарида ва ўқув вақтидан ташқари пайтда юз берган.

    'Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 15:36

    Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди

    Тунги клуб олдида содир этилган оғир жиноят бўйича суд қарорини ноқонуний ўзгартиришда айбланган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.