АсосийЖамият

Сирдарёда сохта 150 минг долларни сотаётган фуқаро қўлга тушди

У қалбаки 150 минг долларни ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

'Сирдарёда сохта 150 минг долларни сотаётган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро қалбаки 150 минг АҚШ долларини “шартли харидор”га ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, мазкур фуқаро ЖИБ Янгиер шаҳар судининг 2024 йил декабрь ойидаги ҳукми билан Жиноят Кодексининг 168 ва 176-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозирда жазо ўтаётган шахс ҳисобланади. 

Айтилишича, терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Уйни кўрмай, олдиндан тўлов қилманг!"'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 21:19

    "Уйни кўрмай, олдиндан тўлов қилманг!"

    Тошкент шаҳар ИИББ талабалар ва уларнинг ота-оналарини фирибгарлардан огоҳлантирмоқда.

    'Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 20:10

    Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    У Бош консулхонага Ўзбекистонга қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    'Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 17:27

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

    'Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош қўй олиб келинади'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 15:07

    Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош қўй олиб келинади

    Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Мўғулистонга хизмат сафари уюштирди.

    'Энди ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида ёш чеклови бўлмайди'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 11:09

    Энди ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида ёш чеклови бўлмайди

    ОТМ учун контракт тўлови қилинганда фарзанднинг ёшидан қатъи назар даромад солиғидан имтиёз берилади.

    'Бугун бироз булутли об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 08:22

    Бугун бироз булутли об-ҳаво кузатилади

    16 август кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.