АсосийЖамият

Энди ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида ёш чеклови бўлмайди

ОТМ учун контракт тўлови қилинганда фарзанднинг ёшидан қатъи назар даромад солиғидан имтиёз берилади.

'Энди ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида ёш чеклови бўлмайди'ning rasmi

Солиқ қўмитаси қарори билан профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш учун тўланадиган маблағларга солиқ бўйича бериладиган имтиёз тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Энди олий таълим муассасалари учун ота-оналар контракт тўлови қилганда фарзандининг ёшидан қатъи назар, даромад солиғидан имтиёз берилади.

Солиқ кодексига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг олийгоҳларда ўзи, фарзандлари, шунингдек 26 ёшга тўлмаган эр ва хотинининг йўналтириладиган тўловларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. 

Шунингдек, ўзи, фарзандлари ёки эр ва хотинининг ўқиши учун маблағ тўланганда солиқ чегирмаси таълим олувчига, унинг ота-оналарига ҳамда йигирма олти ёшга етмаган рафиқаси ёки эрига берилади.

    Бошқа янгиликлар