АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 38 даражагача кўтарилади

17 август кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 38 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 17 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-16 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-16 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Чанг-тўзонлари кузатилади. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахдаги мактабда пора олаётган мутасадди қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:27

    Жиззахдаги мактабда пора олаётган мутасадди қўлга тушди

    Масъул мактабдаги бўш иш ўрнини эгаллаши учун фуқародан пора талаб қилган.

    'Қозоғистонда оғир аҳволда қолган 3 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:21

    Қозоғистонда оғир аҳволда қолган 3 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

    Ҳозирда ушбв фуқароларни ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

    '"Уйни кўрмай, олдиндан тўлов қилманг!"'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 21:19

    "Уйни кўрмай, олдиндан тўлов қилманг!"

    Тошкент шаҳар ИИББ талабалар ва уларнинг ота-оналарини фирибгарлардан огоҳлантирмоқда.

    'Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 20:10

    Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    У Бош консулхонага Ўзбекистонга қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    'Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 17:27

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

    'Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош қўй олиб келинади'ning rasmi

    Жамият 16.08.2025 15:07

    Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош қўй олиб келинади

    Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Мўғулистонга хизмат сафари уюштирди.