АсосийЖамият

Жиззахда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

"Замҳоким" 30 минг АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 20 мингини олганда қўлга тушди.

'Жиззахда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ўринбосари ўзининг мансаб мавқеидан фойдаланиб, жорий йилнинг июнь ойида қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган МЧЖ томонидан аукцион савдолари орқали ютиб олинган 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилади, дея хабар бермоқда ДХХ ахборот хизмати. 

Хабарга кўра, сўралган 30 минг доллардан ҳозир 20 минг АҚШ долларини беришини, қолган 10 минг АҚШ долларини эса ҳосил йиғимидан сўнг бериши кераклигини айтади. Ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 20 минг АҚШ долларини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:28

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда

    Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар сони эса 4,6 миллион нафар бўлиб, аҳолининг 12,1 фоизини ташкил қилган.

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

    'Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:07

    Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

    Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Украина терма жамоаси аъзоси Егор Ярмолюк эгаллаган.

    '“Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 09:03

    “Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди

    Маълум қилинишича, жангчининг транспорт воситасини хавфсизлик камарисиз бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.