АсосийДунё

БМТ вакили ҲАМАСни оқлади

Фаластин бўйича БМТ махсус вакилининг фикрича, ҲАМАСни нотўғри талқин қилиш — халқ иродасига ва ҳақиқий вазиятга кўз юмишдир.

'БМТ вакили ҲАМАСни оқлади'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин ҳудудларидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Франческа Албанезе ҲАМАС ҳаракати борасида жамоатчиликда шаклланган стереотипларга эътироз билдирди. Унинг айтишича, кўпчилик ҲАМАС нима экани ҳақида нотўғри тасаввурга эга.

“ҲАМАС — бу сиёсий куч. У 2005-йилги демократик сайловларда ғалаба қозонган ва шундан бери Ғазо секторида амалда ҳокимият тепасида. ҲАМАС кимларгадир ёқмаслиги мумкин, лекин у мактаблар, шифохоналар, ижтимоий инфратузилма қурди. Уларни фақат террорчилар сифатида кўрсатиш бир томонлама ёндашув”, — дейди Албанезе.

Унинг фикрича, ҲАМАС фақат қуролли ҳаракат эмас, балки Ғазо аҳолисининг бир қисмини ифодаловчи сиёсий куч бўлиб, уларнинг мавжудлигини инкор этиш халқ иродасини инкор этиш билан баробар.

Мазкур баёнот халқаро майдонда баҳсли қарши фикрларни келтириб чиқарди. Исроил ҳукумати ва унинг иттифоқчилари БМТ вакилининг бу сўзларини кескин танқид қилди. Аммо инсон ҳуқуқлари бўйича ҳимоячилар Фаластиндаги мураккаб сиёсий контекстда ҳар икки томоннинг позицияларини тушунишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторини 2007 йилдан бери бошқариб келмоқда ва кўплаб давлатлар, жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи уни террорчи ташкилот деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, у Фаластиндаги ижтимоий ҳаётда муҳим роль ўйнашда давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германияга йўл олган афғонлар Покистондан депортация қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:07

    Германияга йўл олган афғонлар Покистондан депортация қилинмоқда

    Покистон расмийлари Германиядан рухсат олган юзлаб афғонларни ватанга қайтармоқда. Сабаб – Европадаги бюрократик кечикишлар.

    'Украинада сўкиниш уруш тили бўлиб қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:03

    Украинада сўкиниш уруш тили бўлиб қолди

    Россиянинг кенг кўламли босқинидан сўнг Украина жамоатчилик тилида сўкиниш кенг тарқалди.

    'Индонезияда ибодат қилаётганлар зилзила остида қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:03

    Индонезияда ибодат қилаётганлар зилзила остида қолди

    Ҳозирда Икки киши оғир аҳволда бўлиб, улар касалхонага ётқизилган.

    'Россия яна SOCAR’нинг Украинадаги нефть базасига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:20

    Россия яна SOCAR’нинг Украинадаги нефть базасига ҳужум қилди

    Одессадаги терминалга дронлар билан зарба берилди — барча резервуарлар шикастланган.

    'Қозоғистон армиясида сунъий интеллект бўлинмаси иш бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:55

    Қозоғистон армиясида сунъий интеллект бўлинмаси иш бошлади

    Янги бўлинма Мудофаа вазирлигида “жараёнларни оптималлаштириш ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш”га хизмат қилади.

    'Берлин: Украина учун хавфсизлик кафолатлари марказий масала бўлиши керак'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:16

    Берлин: Украина учун хавфсизлик кафолатлари марказий масала бўлиши керак

    Германия ташқи ишлар вазирининг айтишича, Украина тинчлик шартномаси имзоланганидан кейин ҳам ўзини ҳимоя қила олиш имкониятига эга бўлиши зарур.