Кембриж луғати бу йил 6 мингдан ортиқ янги сўз билан тўлдирилди. Улар орасида ТикТокъда машҳур бўлган “tradwife”, “delulu”, “mouse jiggler” ва “skibidi” каби атамалар ҳам бор.
“Tradwife” – анъанавий уй бекаси бўлишни онгли равишда танлаган аёлни билдиради. “delulu” – ҳақиқатдан йироқ, хаёлий ишончни англатади.
“Моусе jiggler” эса масофадан ишлайдиганлар ўртасида оммалашган дастур бўлиб, сичқончани автоматик қимирлатади ва компьютерни “ухлашдан” сақлайди.
“Skibidi” эса машҳур “Skibidi Toilet” веб-сериалидан кейин тилга кириб келган. Сериални россиялик аниматор Алексей Герасимов яратиб, кейинчалик Грузияга кўчиб ўтган.