АсосийЖамият

“Афросиёб” поездларида Wi-Fi га уланиш имконияти яратилди

Йўловчилар ички медиа порталдан фойдаланиб, фильмлар томоша қилиши ва мусиқа тинглаши мумкин.

'“Афросиёб” поездларида Wi-Fi га уланиш имконияти яратилди'ning rasmi

Барча йўналишлардаги «Афросиёб» поездлари йўловчилари учун Wi-Fi хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, энди дастлабки 30 дақиқа бепул уланиш имкониайти мавжуд бўлиб, йўловчилар ички медиа порталдан фойдаланиб, фильмлар томоша қилиши ва мусиқа тинглаши мумкин.

Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, тармоқ аллақачон барча вагонларда ва «Афросиёб» поездларининг барча йўналишларида ишга туширилган. Тармоққа уланиш учун телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Интернетдан бепул 30 дақиқадан ортиқ фойдаланиш тарифлари қуйидагича:

48 соат — 15 минг сўм;

7 кун — 25 минг сўм;

30 кун — 50 минг сўм.

Сафар давомида Wi-Fi тармоғига уланиш бўйича саволларингиз бўлса, вагон кузатувчисига мурожаат қилишингиз мумкин.

«Ўзбектелеком» давлат провайдери 14 июль куни Wi-Fi хизмати ишга туширилганини маълум қилди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов 19 август куни ўзининг Telegram каналида Бухорога сафари чоғида Wi-Fi сифатини текширишга қарор қилгани ҳақида гапириб, кўпчилик ҳали ҳам хизмат ишга туширилганидан бехабар эканлигига эътибор қаратди.

«Транспорт вазирлигига поездлар ичига қўшимча ускуна қўйишга тегишли рухсатларни олишга ёрдам беришгани учун миннатдорчилик билдирамиз ва келгусида харид қилинадиган янги поездлар бошидан ичидаги тегишли телекоммуникация ускуналари билан олинади деб умид қиламиз. Тез ҳаракатланадиган ва металл кўп ишлатилган вагонларда ташқаридаги алоқа сигналлари абонентларга етиб боришида муаммо бўлади, шунинг учун уларнинг ичида тегишли қурилма ўрнатилиши шарт», — деб ёзади Шерзод Шерматов.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:19

    “Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди

    2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 минг 623 та таклиф келиб тушган ҳамда 18 минг 656 та таклиф саралаш босқичидан ўтказилган.

    'Путин Зелениский билан учрашадими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:49

    Путин Зелениский билан учрашадими?

    Украина раҳбари Россия Президенти билан учрашишга тайёрлигини айтди.

    'Навоийда олтин кони бошланғич баҳосидан қарийб 17 баравар юқори нархга сотилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:45

    Навоийда олтин кони бошланғич баҳосидан қарийб 17 баравар юқори нархга сотилди

    Аукцион 12 соат давом этиб, бу вақт оралиғида жами 309 та таклиф берилган.

    'Банкларда микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси пасайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:31

    Банкларда микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси пасайди

    Банклар кесимида энг юқори микроқарз ставкаси TBC Банкъда бўлиб, у 42,4 фоизни ташкил этган.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:28

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкент вилоятида йўқолган 4 ёшли бола ариққа чўкиб ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:57

    Тошкент вилоятида йўқолган 4 ёшли бола ариққа чўкиб ҳалок бўлди

    Ўрта Чирчиқ тумани туманида бедарак йўқолган боланинг жасади 2 кундан сўнг топилди.