АсосийДунё

Россия армияси Ғарбий Украинани нишонга олди — Лвовда ҳалок бўлганлар бор

Дронлар ва ракеталар билан уюштирилган ҳужумда ўнлаб уйлар зарар кўрди, бир киши ҳалок бўлган.

'Россия армияси Ғарбий Украинани нишонга олди — Лвовда ҳалок бўлганлар бор'ning rasmi

Украина ғарбида жойлашган Лвов шаҳри Россия томонидан дронлар ва ракеталар ёрдамида ўққа тутилди.

Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Козитскийнинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, икки киши яраланган. Лвов мери Андрей Садовойга кўра, Елена Степановна кўчаси атрофида ўнлаб хонадонлар зарарланган.

Шунингдек, Украина, Словакия, Венгрия ва Руминия чегарасига яқин жойлашган Мукачево шаҳрида ҳам ҳужум қайд этилган.

Маҳаллий ҳокимиятга кўра, ракета зарбаси саноат корхоналаридан бирига тўғри келган. 12 киши жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилган.

    Бошқа янгиликлар