АсосийДунё

Илҳом Алиев: “Озарбайжон ҳар қандай вақтда урушга тайёр туриши лозим”

Президентга кўра, мамлакатнинг хавфсизлиги кафолати — ўзи ва “қуролли кучларидир”

'Илҳом Алиев: “Озарбайжон ҳар қандай вақтда урушга тайёр туриши лозим”'ning rasmi

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакат ҳарбий қудратини ошириш давом этаётганини таъкидлади ва халқни ҳар доим урушга тайёр бўлишга чақирди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди.

“Дунёдаги жараёнлар шунчалик тез кечмоқдаки, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бизнинг хавфсизлигимиз кафолати — ўзимиз, Қуролли Кучларимиз ва халқимиз. Провокация қилишни истаганлар пушаймон бўлади”, — деди Алиев.

Президентнинг таъкидлашича, Озарбайжонга энг замонавий дронлар, артиллерия тизимлари ва жанговар самолётлар келтирилган.

Янги шартномалар имзолангани, мавжуд техника эса модернизация қилинаётгани маълум қилинди.

Алиев, шунингдек, Арманистон билан тинчлик келишуви юзасидан ҳам изоҳ бериб, ҳужжатдаги барча бандлар расмий Боку позициясига асосланганини таъкидлади.

“Энди Озарбайжондан Нахчивонга поэзд ва автомобиллар орқали қуруқликдан бориш йўли очилади”, — дея хулоса қилди у.

    Бошқа янгиликлар