АсосийЖамият

“Adworld”ни реклама қилган икки блогер иши судга юборилди

Лицензиясиз хорижга ишга юбориш хизматларини тарғиб қилган блогерлар Отабек Жўраев ва Абдураҳмон Абдураҳмоновга нисбатан баённомалар тузилиб, иш судга оширилди.

'“Adworld”ни реклама қилган икки блогер иши судга юборилди'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабарига кўра, блогерлар “Adworld Group” МЧЖнинг хорижда ишлашга юбориш хизматларини реклама қилган. Бироқ компанияда бундай фаолият учун зарур лицензия мавжуд эмаслиги аниқланган.

Қонунга кўра, лицензиясиз хорижда ишга жойлаштириш фаолиятини амалга ошириш ва бундай хизматларни реклама қилиш қатъиян ман этилади.

Ҳолат юзасидан Жўраев ва Абдураҳмоновга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, иш судга юборилган.

    Бошқа янгиликлар