Кеча, 22 август куни Туркманистоннинг “Аваза” миллий туризм зонасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан юзма-юз ва делегациялар иштирокидаги музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувлар, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорлик, шунингдек “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон” уч томонлама форматидаги алоқалар муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг яқинлашиб келаётган еттинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.