Германиялик альпинистлар 4000 метр баландликда қутқарилди
Швейцария Алп тоғларида қолиб кетган икки нафар германиялик альпинист бир кеча-кундуз давомида ёрдам кутишга мажбур бўлди.
Уларнинг арқони тоғ ёнбағирида қисилиб қолган, об-ҳаво ёмонлиги сабабли эса қутқарувчилар бир неча бор уларни олиб тушишга уринган.
Бироқ муваффақиятсиз чиққан. Кейинроқ Италия қутқарувчилари вертолёт ёрдамида альпинистларни олиб тушди ва уларнинг соғлиги қониқарли экани билдирилди.
Маълумот учун, Браитхорн тоғи Швейцария ва Италия чегарасида жойлашгани учун қутқарув операциясини Италия томони амалга оширди. Ҳодиса ҳақида Германия нашри Welt ҳам хабар берди.