АсосийЖамият

Тошкент вилояти судьясининг иши Судьялар одоб комиссиясида текширилади

Тошкент вилоятида судья дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади. Аммо судьянинг хатти-ҳаракатлари устидан текширув ўтказилиши белгиланди.

'Тошкент вилояти судьясининг иши Судьялар одоб комиссиясида текширилади'ning rasmi

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент вилоят судининг судьяси иштирокидаги дабдабали тўй ҳақидаги хабарлар бўйича хизмат текшируви ўтказилди. Текширув натижасида, тарқалган видеода акс этган тадбир судьянинг уйида эмас, балки унинг қариндошиникида бўлиб ўтгани аниқланди.

Шунингдек, видеода судьянинг вояга етмаган фарзанди деб кўрсатилган бола аслида судьяга тегишли эмаслиги аниқланиб, судья оила аъзолари билан кўп қаватли уйда истиқомат қилиши, энг кичик фарзанди эса 22 ёшда эканлиги айтиб ўтилди.

Текширув жараёнида судья хизматдан ташқари вақтда қариндошиникидаги тадбирда бўлганлиги тасдиқланди. Шу сабабли унинг хатти-ҳаракати Судьялар одоби кодекси талабларига зид ёки зид эмаслигини баҳолаш учун материаллар Судьялар одоб комиссиясига юборилди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ушбу масала бўйича якуний хулоса комиссия томонидан чиқарилишини маълум қилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:12

    Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид равишда ўтказгани аниқланди

    Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:49

    Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди

    Қорамол инспекторга тан жароҳати етказганлиги сабабли ходим шифохонага ётқизилган. Бошқаларга ҳам зарар етмаслиги учун буқа отиб ўлдирилган.

    'Бугун республика бўйлаб булутли об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    'Навоийда ниқобли шахслар банкоматни ўмарди'ning rasmi

    Жамият 22.08.2025 18:37

    Навоийда ниқобли шахслар банкоматни ўмарди

    Ушбу пул жўнатиш қурилмасида 5 миллион 263 минг сўм пул маблағлари бўлган.

    'Энди кам таъминланган оилаларнинг ўқиш пули тўлаб берилади'ning rasmi

    Жамият 22.08.2025 18:20

    Энди кам таъминланган оилаларнинг ўқиш пули тўлаб берилади

    Ваучерлар талабгорларга фақат бир марта тақдим этилади.

    'Тошкентда 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.08.2025 17:40

    Тошкентда 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди

    Марҳумнинг отаси боласининг вафот этишида шифокорларнинг беэътиборлилиги сабаб бўлганини айтган.