Россия қўшинларининг Украинанинг Днепропетровск вилоятининг икки туманини ўққа тутиши натижасида тўққиз киши яраланди, бир киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги раҳбари Сергей Лисак Telegram’даги каналида маълум қилди.
"Бугун Синельникившчинада душман зарбалари натижасида 9 киши яраланди. Афсуски, бир киши ҳалок бўлди. Оила ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз", - деб ёзади у.
Лисакнинг сўзларига кўра, дронлар ва УАБ ҳужумлари вақтида ҳудудда жами 7 та хусусий уй ва микроавтобус зарар кўрган.
"Никопол вилояти ҳам зарар кўрди. Душман Никопол, Марганец, Покровска, Червоногригорьевск қишлоқларига зарба берди. Улар FPV-дронлари ва артиллериядан фойдаланишди. Газ қувури ва электр узатиш линиясига зарба беришди. Одамлар жабрланмаган", - дея хулоса қилди у.