АсосийЖамият

Туркияда алданган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Аёл катта пул ишлаш мақсадида, туркиялик "тадбиркор"нинг ёлғонларига учиб Истанбулга борган.

'Туркияда алданган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида яшаб келган ва оилавий низолардан узоқлашишни истаган ёш она Насиба (шартли исм) хорижда ваъда қилинган юқори даромадли ишга алданиб, оғир вазиятга тушиб қолди. Бу ҳақда Бош консулхона хабар бермоқда. 

Унга кўра, ижтимоий тармоқларда ўзини муваффақиятли тадбиркор сифатида танитган Истанбулда яшовчи Кемал (шартли исм) Насибага малака ва тил билими талаб қилинмайдиган, юқори маошли ишни ваъда қилиб, уни ишчи визасисиз Туркияга олиб келган. Аммо кейинчалик йўл харажатлари учун қарздорлигини билдирган “саховатли тадбиркор” унинг паспортини олиб қўйди ва оғир шароитларда ишлашга мажбурламоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан консулхонага келиб тушган мурожаат асосида дипломатик ваколатхонамиз ҳамда Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тезкор чоралар кўрилди. Олиб борилган тадбирлар натижасида фуқаромиз соғ-омон ҳолда Ватанимизга қайтарилди. Шу билан бирга, ёлғон ваъдалар бериб, фуқаромизни алдашга уринган шахснинг ҳаракатлари юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига тегишли маълумот тақдим этилди, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:18

    Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишларда мамлакат иқтисодиёти, инфляцияни жиловлаш, энергия тежамкорлиги, туризм ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

    'Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:25

    Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда

    Қатор товарлар бўйича импорт устунлиги сақланиб, янги ишлаб чиқариш имкониятлари очилмоқда.

    'Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:18

    Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди

    ЯТТ орқали чек бериб, ҚҚСдан қочаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди.

    'Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин

    Икки давлат ўртасида энергетика ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

    'Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди

    АҚШ ташаббуси билан ўт очишни тўхтатиш режими яна уч ҳафтага давом этади.