АсосийСиёсат

Мирзиёев Зеленскийни Украина Мустақиллик куни билан табриклади

Украина раҳбари Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни юқори баҳолади.

'Мирзиёев Зеленскийни Украина Мустақиллик куни билан табриклади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 24 август – Украина Мустақиллик куни муносабати билан президент Владимир Зеленскийни табриклади.

Зеленский Х (Twitter) саҳифасида самимий қутлов учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар янада ривожланишига ишонч билдирди.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Украинани ҳудудий яхлитликда қўллаб-қувватлагани ва украиналик болаларнинг мамлакатда дам олишини таъминлаган инсонпарварлик ташаббусларини алоҳида қадрлашини ёзди.

    Бошқа янгиликлар