АсосийЖамият

Сирдарёда 24 ёшли она уч эгизак – икки ўғил ва бир қизни дунёга келтирди

Чақалоқларнинг ва онасининг аҳволи шифокорлар томонидан қониқарли деб баҳоланмоқда.

'Сирдарёда 24 ёшли она уч эгизак – икки ўғил ва бир қизни дунёга келтирди'ning rasmi

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалида бўлиб ўтган муваффақиятли жарроҳлик амалиёти орқали Боёвут туманида яшовчи 2001 йилда туғилган аёл икки ўғил ва бир қиз фарзандни дунёга келтирди.

Янги туғилган чақалоқлардан биринчи ўғил бола 1 кг 920 г, иккинчиси 2 кг 710 г, қиз бола эса 2 кг 830 г оғирликда туғилган.

Ҳозирда она ва болалар шифокорлар назоратида, саломатлик ҳолати барқарор.

    Бошқа янгиликлар