АсосийДунё

Украина ТИВ: Вуди Алленнинг Москва кинофестивали иштирокини кескин қоралади

“Бу — уят”: Украина россиялик ҳарбийлар қурбонига айланган санъаткорлар номидан америкалик режиссёрни танқид қилди.

'Украина ТИВ: Вуди Алленнинг Москва кинофестивали иштирокини кескин қоралади'ning rasmi

Украина Ташқи ишлар вазирлиги америкалик режиссёр Вуди Алленнинг Москва халқаро кино ҳафталигида (ҳатто масофадан туриб) иштирок этишини қоралади.

“Путин тарафдорлари тўпланган тадбирда қатнашиш орқали Аллен Россиянинг 11 йилдан буён Украинада содир этаётган ваҳшийликларига кўз юммоқда”, — дейилади расмий баёнотда.

ТИВ расмийларининг фикрича, бу иштирок Россия армияси томонидан ўлдирилган ёки яраланган украиналик актёрлар ва киноижодкорлар хотирасига нисбатан ҳақоратдир.

Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Маряна Бетсанинг таъкидлашича, “маданият жиноятларни оқлаш воситаси бўлиши мумкин эмас”.

Вуди Аллен эса ҳозирча бу танқидлар юзасидан изоҳ бермади.

    Бошқа янгиликлар