АсосийДунё

Аҳмад аш-Шара БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаши кутилмоқда

Сурия раҳбари Ассамблеяда ҳамкорлик ва санкциялар масалаларини кўтариши кутилмоқда.

'Аҳмад аш-Шара БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаши кутилмоқда'ning rasmi

Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шара сентябрь ойида Ню-Ёркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиши ва нутқ сўзлаши кутилмоқда. Бу ҳақда “Реутерс” 25 август куни Сурия расмийсига таяниб хабар берди.

Аш-Шара 2024 йил 9 декабрда Башар Асад режими қулагач, ташкил этилган ўтиш даври ҳукуматининг етакчисига айланганди. Кейинчалик Халқ кенгаши тарқатилди ва вақтинчалик қонунчилик органлари тузилди. 2025 йил баҳоридан бошлаб ижро ҳокимияти тўғридан-тўғри президентга бўйсунадиган тизимга ўтилган.

Аш-Шара шу кунгача Саудия Арабистони, Туркия ва Францияга расмий ташрифлар уюштирган. АҚШ Президенти Доналд Трамп ҳам май ойида у билан Ар-Риёдда учрашган, уни “қаттиққўл инсон” деб атаб, Сурияга қарши санкцияларни бекор қилганини эълон қилганди.

Аш-Шаранинг БМТдаги нутқида Суриядаги ўтиш даври ислоҳотлари, халқаро ҳамкорлик ва санкциялар масаласи тилга олиниши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар