АсосийДунё

Ўзбекистон судларида сунъий интеллект жорий этилади

Судга мурожаат қилишдан олдин, сунъий интеллект муҳокаманинг тахминий натижасини ва харажатларни ҳисоблаб беради.

'Ўзбекистон судларида сунъий интеллект жорий этилади'ning rasmi

Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда суд тизимида “Рақамли суд” концепцияси босқичма-босқич амалга оширилади.

Энди судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект орқали суд муҳокамасининг эҳтимолий натижаси ва сарф-харажатлари автоматик тарзда шакллантирилади.

Фармонга кўра, суд ишлари электрон шаклга ўтказилиб, қоғозбозлик камайтирилади. Суд ҳужжатлари автоматик тарзда тайёрланади, мурожаатлар эса онлайн юборилади.

Шу билан бирга, “Кибер ҳуқуқ” соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва суд ходимларининг рақамли малакасини ошириш белгиланган.

    Бошқа янгиликлар