АсосийСиёсат

Ўзбекистонликлар Иорданияга визасиз бориши мумкин бўлади

Президентлар учрашувида икки давлат фуқаролари учун ўзаро визасиз тартиб жорий этиш бўйича келишувга эришилди.

'Ўзбекистонликлар Иорданияга визасиз бориши мумкин бўлади'ning rasmi

Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, визасиз режим жорий этиш бўйича келишув имзоланди.

Бу орқали Ўзбекистон ва Иордания фуқаролари бир-бирининг мамлакатига визасиз кириб чиқиши мумкин бўлади.

Шунингдек, томонлар савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги, олий таълим, божхона, диний ҳамкорлик ва сармояларни ҳимоя қилиш каби соҳаларда ҳам 15 дан ортиқ ҳужжат имзолади.

Иккала мамлакат ўртасидаги ҳаво қатнови ва жиноятчиларни топшириш бўйича ҳам янги келишувларга эришилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади'ning rasmi

    Сиёсат 03.06.2026 06:28

    БМТ расмийси Ўзбекистон делегацияси иштирокини юқори баҳолади

    Унинг сўзларига кўра, комиссия сессиясида иштирок этаётган юқори даражадаги делегация ҳамда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштиришга бағишланган маъруза мазкур халқаро форумга тайёргарлик ишлари учун мустаҳкам асос яратади.

    'Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 03.06.2026 04:13

    Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

    Қайд этилишича, суҳбат аввалида Феридун Синирлиўғли Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини илиқ таассуротлар билан ёдга олган.

    'Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.06.2026 09:47

    Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатида мавжуд муаммоларга эътибор қаратиб, сўнгги тўққиз йилда республика саноати ўртача 6,3 фоизга ўсган бўлса, кимё тармоғида бу кўрсаткич 3 фоизга ҳам етмаётганини қайд этди.

    'Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди'ning rasmi

    Сиёсат 02.06.2026 03:56

    Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди

    Австрия пойтахти Вена шаҳрида БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтмоқда.

    'Маданият ва санъат соҳаси учун янги имтиёзлар эълон қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 01.06.2026 09:36

    Маданият ва санъат соҳаси учун янги имтиёзлар эълон қилинди

    1 июлдан бошлаб ҳар бир туман ва маҳаллада ўтказиладиган концерт-томошалар харажатининг 20 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.