Бугун, 2 сентябрь куни Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит акасига тегишли Малибуъда 11-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 09:30 ларда Қуйи Чирчиқ тумани “Сергели” маҳалласи ички йўлида содир бўлган. 2007 йилда туғилган шахс (мактаб ўқувчиси эмас, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ) акасига тегишли Malibu русумли транспорт воситасини бошқариб, жойидан қўзғалиш вақтида 2008 йилда туғилган 11-синф ўқувчисини уриб юборган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тан жароҳати олмаган. Ҳозирда автоулов жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.