АсосийЖамият

Янгийўлда чумчуқ гўштидан кабоб қилган чойхона раҳбари 4 млн сўм жаримага тортилди

Мижозларни кўпайтириш мақсадида тайёрланган шашлик энди қимматга тушди.

'Янгийўлда чумчуқ гўштидан кабоб қилган чойхона раҳбари 4 млн сўм жаримага тортилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл туманидаги чойхоналардан бирида чумчуқ гўштидан кабоб тайёрланаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Ўрганиш давомида ҳозирда мазкур чойхонада чумчуқ гўшти ишлатилмаётгани аниқланди. Чойхона раҳбари видеолавҳа аввалроқ, мижозлар сонини ошириш мақсадида суратга олинганини, ҳозирда бундай амалиётга йўл қўйилмаётганини билдирган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 63-моддаси 1-қисми (ғайриқонуний ов) асосида чойхона раҳбарига 4 млн 120 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Шунингдек, унга бу каби ҳолатларни такрорламаслик ҳақида огоҳлантириш берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятидаги янги халқаро аэропорт учун қанча ер ажратилиши айтилди'ning rasmi

    Жамият 03.09.2025 22:31

    'Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият 03.09.2025 18:32

    Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

    Электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, юз миллион сўмлик зарар етказилган.

    'Қанча оила электр ва газ учун компенсация олган?'ning rasmi

    Жамият 03.09.2025 18:23

    Қанча оила электр ва газ учун компенсация олган?

    Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

    'Болгарияда чўкиб кетган ўзбекистонлик талабанинг жасади ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 03.09.2025 16:14

    Болгарияда чўкиб кетган ўзбекистонлик талабанинг жасади ватанга қайтарилди

    Туркияда вафот этган фуқаролар, ҳужжатсиз қолганлар ва даволанаётганларга ҳам амалий ёрдам кўрсатилди.

    'Тошкентда 180 млрд сўмлик ноқонуний крипто-операция амалга оширган гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият 03.09.2025 13:06

    Тошкентда 180 млрд сўмлик ноқонуний крипто-операция амалга оширган гуруҳ фош этилди

    Жиноятчилар хорижий букмекерлик сайтлари орқали пулларни крипто-активлар воситасида қонунийлаштиришга уринган.

    'Тошкентда йигит акасининг машинасида мактаб ўқувчисини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 02.09.2025 18:06

    Тошкентда йигит акасининг машинасида мактаб ўқувчисини уриб юборди

    Ҳодиса соат 09:30 ларда Қуйи Чирчиқ тумани “Сергели” маҳалласи ички йўлида содир бўлган.