Ўзбекистонда июль ойи учун электр энергияси ва табиий газ учун компенсация пуллари молиялаштирилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Президентнинг 2 апрелдаги қарорига асосан эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси бўйича 150 кВт ва табиий газ бўйича эса 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилмоқда.
Қарорга мувофиқ бугунги кунга қадар 1 млн 636 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалардан компенсация олиш учун мурожаатлар қабул қилинди.
Ушбу аризалар 2025 йилнинг июль ойида электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича скорингдан ўтказиш натижасида базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган 278,1 минг нафар оилага 5,8 млрд сўм компенсация пуллари тайинланди. Бу ўтган ойга нисбатан 71,3 минг нафар оилага кўп.
Электр энергия учун – 5,2 млрд сўм;
Табиий газ учун эса - 606 млн сўм миқдорида компенсация пул тўловлари тайинланди.