АсосийСиёсат

Мирзиёев Тожикистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти биродар тожик халқига эзгу тилаклар йўллади.

'Мирзиёев Тожикистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва бутун тожик халқини Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.

Президент ўз табригида Тожикистонда эришилган тараққиёт ва халқаро нуфузнинг ортиб бораётганини алоҳида эътироф этди.

“Мустақиллик йилларида сизнинг доно раҳбарлигингиз остида мамлакатда туб ислоҳотлар амалга оширилди, ҳаётнинг барча жабҳаларида салмоқли натижаларга эришилди”, — дейилади табрикда.

Шунингдек, Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик алоқалари бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 9 сентябрь — Мустақиллик куни сифатида нишонланади.

Шу муносабат билан Президент Имомали Раҳмонни қатор давлат раҳбарлари, жумладан, Россия, АҚШ, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон етакчилари ҳам табриклади.

    Бошқа янгиликлар