АсосийЖамият

Сурхондарёда ҳоким ўринбосари фуқароларни пахта теримига мажбурладими?

Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

'Сурхондарёда ҳоким ўринбосари фуқароларни пахта теримига мажбурладими?'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Дилфуза Тошматова маҳалла фаолларини пахта теримига одам топиб чиқишга мажбурлагани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан шахсан назоратга олинди. Ҳозирда топшириқ асосида тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Пахта йиғим-терими мавсуми бошланишидан олдин ҳудудларда хатлов ўтказилиб, фақатгина кўнгилли теримчилар рўйхатлари шакллантирилган. Маҳаллалардаги фаол ва ташаббускор аёллар эса отряд раҳбари сифатида белгиланган.

“Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклини қатъиян қоралайди. Ҳеч бир масъул шахсга ходимларни мажбурий равишда пахта теримига жалб этиш бўйича топшириқ берилмаган. Агар ўрганиш натижасида бундай ҳолат тасдиқланса, қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши таъминланади”,— дейилади хабар

    Бошқа янгиликлар