АсосийЖИНОЯТ

ДХХ: Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда коррупцион ҳолатлар фош этилди

Тезкор тадбирлар давомида мансабдор шахслар ва фуқароларнинг пора олиш ва пора талаб қилиш ҳолатларига чек қўйилди.

'ДХХ: Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда коррупцион ҳолатлар фош этилди'ning rasmi

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосари фермер хўжалигидан сохта экспорт операцияси орқали 65 млн сўм пора талаб қилгани аниқланди. Уларнинг бири 25 млн сўмни олган, иккинчиси эса қолган қисмини қабул қилаётганда ушланган.

Тошкент шаҳрида эса Сергели туманида ер майдони мақсадини ўзгартириш ва кўп қаватли уй қуриш учун 900 минг доллар талаб қилинган. Шахслардан бири олдиндан 220 минг долларни олган вақтда қўлга олинди.

Қашқадарё вилоятида “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси ўринбосари 20 млн сўм пора билан ушланди. У айримлардан ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб беришни ваъда қилган.

Барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ Бугун 02:57

    Янгийўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

    'Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 10:15

    Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Ҳозирда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 03.06.2026 04:22

    “Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 02.06.2026 16:51

    Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди

    Ўтказилган ўрганишлар давомида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талаблари бузилган ҳолатлар фош этилган.

    'Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 02.06.2026 10:41

    Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.