8 сентябрь куни Тошкентда она тили ва адабиёт фанидан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчиларнинг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарши даъво иши якунланди.
Уларнинг талабига кўра, аттестация имтиҳонлари қайта ўтказилиши ва маънавий зиён қопланиши сўралган эди.
Xalqtalimiinfo‘нинг хабар беришича, суд уларнинг аризасини асоссиз деб топиб, вазирлик манфаатига қарор чиқарди. Ўқитувчилар юқори инстанцияга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, жорий йилда 190 мингга яқин ўқитувчи аттестацияда қатнашган ва уларнинг 59 фоизи имтиҳондан ўта олмаган.
Жараён давомида саволлар сифати ва адолатлилиги бўйича ижтимоий тармоқларда норозиликлар билдирилган, аммо вазирлик барча имтиҳонлар халқаро стандартлар асосида ўтказилганини таъкидламоқда.