Дания ҳукумати Фаластин давлатини ҳозирча расман тан олишга тайёр эмаслигини маълум қилди.
Шу билан бирга, мамлакат Ташқи ишлар вазири Исроилнинг бу қарор устидан ҳеч қандай вето ҳуқуқига эга эмаслигини алоҳида таъкидлади.
Вазирнинг сўзларига кўра, Копенҳаген Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишини талаб қилмоқда ва Ғарбий Соҳилдаги яҳудий посёлкалари кенгайишига жиддий хавотир билан қарайди.