АсосийДунё

Францияда шифокор 30 нафар беморни заҳарлади

Бунинг оқибатида уларнинг 12 нафари вафот этган.

'Францияда шифокор 30 нафар беморни заҳарлади'ning rasmi

Францияда Фредерик Pechier исмли доктор 9 йил давомида 30 нафар беморни заҳарлашда айбланмоқда. Улардан 12 нафари ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Билдирилишича, ушбу иш юзасидан суд жараёни аллақачон бошланган. Айбловлар тасдиқланса, эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Шифокорнинг исми илк бора француз ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборига 2017 йил январь ойида тушган эди. Ўшанда Печиэрнинг беморларидан бири — 36 ёшли Сандра Симарднинг юраги оддий операция давомида тўхтаб қолган.

Текширувларга кўра, беморга наркоз бериш учун ишлатилган қопчиқдан потасий дорисининг хавфли дозаси топилган. Маълум бўлишича, 3 нафар фарзанднинг отаси бўлган Pechier ўз ҳамкасбларига зарар етказиш учун улар фойдаланадиган тиббий жиҳозларни атайлаб заҳарлаб қўйган. Шундан сўнг, унинг ўзи беморларни жонлантиришда ҳамкасбларига “ёрдам берган”.

Суд эшитувларида шифокор ўз айбсизлигини таъкидлаб, ҳеч қачон бундай ҳаракатлар қилмаганини даъво қилган. Заҳарланиш оқибатида 4 ёшдан 89 ёшгача бўлган 12 нафар бемор вафот этгани айтилмоқда. Шифокорнинг адвокатлари “Печиэрнинг айбсизлигини исботлаш учун барча имкониятлардан фойдаланишини” маълум қилган.

 Суд жараёни декабргача давом этиши кутилмоқда. Судьялар ушбу ишни  ҳозирда Pechier ҳибсда сақланаётгани йўқ, фақатгина суд назорати остида озодликда юрибди. 

    Бошқа янгиликлар