АсосийЖамият

Вазирлик ходими жинсий алоқа эвазига мактаб директори лавозимини таклиф қилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

'Вазирлик ходими жинсий алоқа эвазига мактаб директори лавозимини таклиф қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимининг аёлларга менежерлик сертификатини олиш ва мактаб директори сифатида ишга жойлашишда ёрдам бериш эвазига у билан жинсий алоқа қилишни таклиф қилгани эшитилган аудио тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова ҳолат юзасидан муносабат билдириб, аудиохабардаги овоз ростдан ҳам вазирлик ходимига тегишли эканини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, ушбу вазият иштирокчиси бўлган вазирлик ходими лавозимидан озод этилган.

“Айтиш лозимки, вазирлик соҳага доир корруптсион ҳолатлар ҳамда манфаатлар тўқнашувига мутлақо қарши. Шунингдек, тизимда меҳнат қилаётган барча ходимларнинг касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши тарафдори.  Шу каби ноқонуний вазиятларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади”, — дейди Дилфуза Собирова.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.