Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари Фарғонада йирик операция ўтказди. Аниқланишича, 1987 йилда туғилган фуқаро Қирғизистондан айланма йўллар орқали ноқонуний равишда катта миқдордаги тилла буюмларни олиб кирган.
У маҳсулотларни Фарғона шаҳрида уни кутиб олган Андижон вилояти Жалолқудуқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган бошқа фуқарога етказиб бераётган вақтида қўлга олинган.
Тилла буюмларнинг жами оғирлиги 5 кг 706 граммни, дастлабки қиймати эса 5 млрд 746 млн сўмни ташкил қилгани айтилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.