АсосийЖамият

Пойтахт аҳолисига пулли “парковка” ларда имтиёз берилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, ҳуқуққа эга бўлувчи фуқаролар тоифаси, тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгиланади.

'Пойтахт аҳолисига пулли “парковка” ларда имтиёз берилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида пулли тўхташ жойлари ташкил этилган кўчалардаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун махсус имтиёзлар яратилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, аҳоли учун резидентлик рухсатномалари жорий этилиб, рухсатнома эгалари ўз маҳалласи ҳудудидаги тўхташ жойларидан сутканинг кечки пайтидан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар берилади, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилади.

Ҳозирги кунда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Жараёнлар жорий йилнинг ноябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган.

Бундан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, ҳуқуққа эга бўлувчи фуқаролар тоифаси, тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгиланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

    'Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:07

    Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

    Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Украина терма жамоаси аъзоси Егор Ярмолюк эгаллаган.

    '“Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 09:03

    “Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди

    Маълум қилинишича, жангчининг транспорт воситасини хавфсизлик камарисиз бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

    'Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 07:01

    Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди

    Олимлар таъкидлашича, ушбу кашфиёт қатор саволларни ҳам келтириб чиқаради.