АсосийДУНË

Афғонистонда вазир ва ҳоким бўлган вертолёт қулаб тушди

Ҳоким матбуот котиби буни техник носозлик билан изоҳласа, Мудофаа вазирлиги эса вертолёт тоғ билан тўқнашганини билдирган.

'Афғонистонда вазир ва ҳоким бўлган вертолёт қулаб тушди'ning rasmi

Кеча, 10 сентябрь куни Афғонистоннинг Ғор вилоятида “Толибон” муваққат ҳукуматининг кончилик ва нефть вазири Ҳидоятуллоҳ Бадрий ҳамда вилоят ҳокими Ҳаётуллоҳ Муборак бўлган вертолёт қулаб тушди. Бу ҳақда “Пажҳwок” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Тулак туманининг Налбондон ҳудудида юз берган. Ҳалокат оқибатида йўловчилар зарар кўрмаган. Ҳоким матбуот котиби буни техник носозлик билан изоҳласа, Мудофаа вазирлиги эса вертолёт тоғ билан тўқнашганини билдирган.

“Бугун тушдан кейин бир қатор расмийларни олиб кетаётган ҳаво кучларига тегишли вертолёт Гор вилоятидан Тулак туманига парвоз қилган эди. Вертолёт кўтарилиш вақтида баъзи техник муаммолар сабаб тоғ билан тўқнашиб, қулаб тушган”, — деб ёзган мудофаа вазирлиги матбуот котиби.

Маълум қилинишича, амалдорлар тумандаги қўрғошин конини кўздан кечириш учун йўл олган бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.