АсосийДУНË

Шифокор ва ўқитувчиларни "уриш"га уринганлар энди қамоққа олинади

Бу масалалар бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Қирғизистонда парламентга шифокорлар ва ўқитувчиларга ҳужум қилганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда АКИпресс хабар берди.

Бугун, 11 сентябр куни парламент йиғилишида мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазири Эркин Чечейбаев “Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тақдим этган.

Билдирилишича, ходимга ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳужум қилганлик учун жазо жорий этиш таклиф қилинмоқда. Лойиҳа соғлиқни сақлаш, таълим ва давлат хизматлари кўрсатиладиган бошқа соҳаларда ишлайдиган ходимларнинг хавфсизлиги ва қадр-қимматини сақлашга қаратилган.

“Сўнгги пайтларда тиббиёт ходимларига нисбатан ҳужум ва тажовуз ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бу муаммонинг жиддийлигини кўрсатади. Жиноят кодексида бундай жиноятлар учун жавобгарлик белгиланмаган. Шу боис, бу ўзгаришларга эҳтиёж бор эди”,— дейди вазир.

Қонун кучга кирса, ўқитувчи ва шифокорларга куч ишлатганлар катта миқдорда жарима тўлашдан ташқари 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ҳам мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.