АсосийЖамият

Ўзбекистонлик 130 ёшли онахон Гиннесснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин

Ўзбекистон тарихида биринчи марта 130 ёшли онахоннинг туғилганлик факти белгиланди. Бувайдалик Ҳувайдо момонинг ёши 130 да эканини исботловчи факт топилди.

'Ўзбекистонлик 130 ёшли онахон Гиннесснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин'ning rasmi

Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, вазирлик ташаббуси билан ўтказилган "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" акцияси давомида Бувайда туман адлия бўлими ходимлари томонидан туманнинг "Қорақум" МФЙсида амалга оширилган хатловларда 1895 йилда туғилган Умарова (Тошматова) Ҳувайдо момонинг туғилиши қайд этилмагани аниқланди.

Бувайда туман адлия бўлими томонидан киритилган даъво ариза қаноатлантирилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг Бувайда тумани "Қорақум" МФЙда ўтказган сайёр суд мажлисида Ҳувайдо момонинг 1895 йил 1 январда Бувайда туманида туғилганлик факти белгиланди.

Хабарда айтилишича, Ҳувайдо момо Guinness рекордлар китобига дунёдаги энг ёши улуғ инсон сифатида ҳам киритилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар