АсосийЖамият

Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

ДХХ уч ҳудудда мансабидан фойдаланиб, пора олаётганларни ушлади.

'Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди'ning rasmi

ДХХ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Сурхондарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими юритувидаги 1999 й.т. фуқарога нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материалларида жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, лекин, жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида мазкур туман ИИБга кўрсатма беришини айтиб, эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни у сўралган пул маблағидан 5 млн. сўмни ўзининг номидаги пластик картага ўтказдириб олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган пулдан 1300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан прокурорга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. аёлнинг номидан Андижон туманлараро ФИБ судига даъво аризаси киритиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали аёлнинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли мол-мулкларнинг бир қисмини унинг фойдасига ҳал қилиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.

Судья катта ёрдамчиси ҳозирга қадар сўралган пул маблағидан 200 АҚШ доллари олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Андижон шаҳрида ўтказилан тезкор тадбирда, у қолган 300 АҚШ долларига тенг ҳисоблаб, 3 млн 800 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда судья катта ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бу каби қонунбузилиши Жиззах шаҳрида ҳам қайд этилиб, унда маҳаллий адвокатлик ҳайъати адвокати ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Мирзачўл туманида яшовчи, 1981 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги манзил колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумни Жиззах вилоят суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми асосида муддатидан олдин озодликка чиқариб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи

    Тошкент вилоятида "эркаклар кийим дўкони" ниқоби остида фуқароларни алдаб, 100 млндан ортиқ пул ишлаган "уддабуронлар" қўлга тушди.

    'МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:26

    МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди

    "Док-1 Макс" иши доирасида 3,2 миллиондан ортиқ хавфли дори воситалари йўқ қилинмоқда.

    'Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

    13 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди'ning rasmi

    Жамият 12.09.2025 21:42

    Марказий банк 9 та банкка нисбатан санкция қўллагани айтилди

    Банк назорати қўмитаси томонидан 51 та масала кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари  12,1 млрд долларни ташкил этди'ning rasmi

    Жамият 12.09.2025 17:51

    Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари  12,1 млрд долларни ташкил этди

    Марказий банк маълумотларига кўра, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кўп.

    'Хоразмда 2 млрд 400 млн долларлик янги лойиҳалар тайёрланган'ning rasmi

    Жамият 12.09.2025 17:38

    Хоразмда 2 млрд 400 млн долларлик янги лойиҳалар тайёрланган

    Президентга Хоразм вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.