АсосийЖамият

Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Вилоят ИИББнинг берган маълумотига кўра, муштлашув иштирокчиларига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида, бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати расмий маълумот берди. 

Тақдим этилган маълумотга кўра, 9 сентябрь куни, соат 21.30 ларда 29 ёшли фуқаро ўзининг синфдошлари билан, шаҳар ҳудудида жойлашган тўйхона ҳовлисида турган вақтида, унга аввалдан таниш бўлган 1997 йилда туғилган фуқаро Ю. С. бошчилигидаги бир гуруҳ шахслар, давлат рақами ўзбошимчалик билан ечиб олинган автомашинада кириб келганлар.

Шундан сўнг Ю. С. ҳамда унинг шериклари ўрталарида бўлган низо сабабли 29 ёшли фуқарони қўл ва оёқлари билан уриб унга тан жароҳати етказишган.

Ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан, жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, жиноят ишига алоқадор бўлган шахслар процессуал тартибда қўлга олиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш“ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, жиноятда гумонланувчи 2000 йилда туғилган шахслар Қ. Ж. ҳамда Н. А. га нисбатан қидирув эълон қилиниб, ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Агарда сиз тасвирдаги шахслардан жабрланган ёки уланинг бирор-бир жиноятга алоқадорлигидан хабардор бўлсангиз ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз. Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 21:22

    Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

    Улар Қозоғистондаги металл йиғув цехида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлишган.

    'Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 17:57

    Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди

    Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

    'Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 15:48

    Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди

    Ходим бу "ёрдам"ини 1 500 АҚШ долларига "баҳолаган".

    'Хоразмда ЙПХ инспектори Cobalt ойнасини нега синдиргани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 14:07

    'Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 11:34

    Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи

    Тошкент вилоятида "эркаклар кийим дўкони" ниқоби остида фуқароларни алдаб, 100 млндан ортиқ пул ишлаган "уддабуронлар" қўлга тушди.

    'МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди'ning rasmi

    Жамият 13.09.2025 10:26

    МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди

    "Док-1 Макс" иши доирасида 3,2 миллиондан ортиқ хавфли дори воситалари йўқ қилинмоқда.